Ассаламу алайкум Аллоҳ қилаёткан ишларингизни ҳайрли барокотли қилсин илмингиз зиёда болсин.
Бир масалада ёрдамингиз керак эди ман махрим учун малум бир миқдорда пул сораганман ва буни кейинчалик олишга келишганмиз турмуш ортогим билан улар билан 3 ой яшадим холос хозр хомиладорман 9 ойлик ҳужайиним узоқ сафардалар 8 ойдан бери келинг десам бази сабабларга кора бора олмасликларин айтяптилар бундай ҳаёт кетмайди жавобими олай десам бермайдилар уйда онамга қараб қачон боргунмча сабр қилиб итоатимда отир дейдилар қизлик хонадонимга оз онамларни коргани борганихам рухсат бермайдилар доим ялинтирииб зўрга жавоб берадилар оз онамни неч кунда эримни рухсатисизхам бориб корсам боладими эр хотин қанча муддат алохида яшашлари мумкун махрини бермаган болсахам эр аёлига ҳукмуни отказиши жоизми илтмос маслахат беринг
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом. Аёл турмушга чиққанидан кейин ўз ота-онасини бир ҳафтада кўришга ҳақли. Эри хотин урушмаган, ажрашиш масаласи кўтарилмаган бўлса, қанча айрилиқда яшасалар ҳам ораларига талоқ тушмайди. Маҳр масаласида эса, уни кейинроқ беришга келишилган бўлса, аёл бунга рози бўлган бўлса, эрга итоат қилиш керак. Фақат, маҳрни бермай туриб эр аёлини бошқа юртга мажбуран олиб кета олмайди, деган гап бор. Валлоҳу аълам.