Ассалому алайкум. Оллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Ко‘п жавобларни о‘қиб о‘зимга керакли бо‘лган ҳулосаларни олябман. Мен ҳоламга келин бо‘лганман. Қизлари ё‘қ уч ог‘иллари бор. Мен кичик келинман. Ҳамма нарса жойида аммо қайнонамни ко‘нглини 9 йилдан бери ололмайман. Узоқ суҳбат қуролмаймиз. О‘з онам опаси бо‘лгани учун қизидек ко‘ради деб берганлар. Лекин бундай эмас. Бу хонанда қадрим ё‘қ. Суҳбат чог‘ида мени камситишади. Гапларим ёқмайди. 17 ёшда турмушга чиқдим. 2 та о‘г‘лим бор . Жудаям асабий болиб қолдим. Қо‘лимдан келганча ҳизматдаман. Менга эътибор ё‘қдек. О‘танчи келинини яхши ко‘адилар . Бу шундай билиниб туради. Уйда қо‘лларига нима илинса уларникига тошидилар. Қалбимни қизг‘ониш, ҳасад, г‘азаб эгаллаб келмоқда. Базан г‘ийбат ҳам қилиб ,кейин ич-ичимдан пушаймон бо‘либ юраман. Буни ог‘ир гуноҳ эканини билиб. Баттар қийналиб кетим Шукур ибодатаги аёлман. Бундай ҳолатдан қандай қутулай? &қуот;Сизни гийбат қилдим кечиринг &қуот; дейиш қийин. Чунки муносабатим баттарроқ ёмонлашади. Илтимос менга ё‘л ко‘рсатинг.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом. Шайтон одамлар орасига мана шу шаклда низо солади. Сиз шунга берилиб қолманг. Кераксиз ўйлар билан одам ўзини қийнамаслиги керак. Бошқа келинини яхши кўрса кўрар, бу энди кўнгил иши. Ноўрин камситса, ўзингизга олманг. Бундай ҳолатда ўзингизни бошқа нарсалар билан машғул қилганингиз афзал. Ғийбат қилган бўлсангиз шунчалик розилигини сўраб қўйинг. Вазият юмшаганида бор гапни айтиб кечирим сўрарсиз. Қисқаси, у нотўғри иш қилса, сиз ҳам нотўғри иш қилманг. Ўз вазифангизни бажариб бошқа нарсаларга кўз юминг. Валлоҳу аълам.