Ассалому алайкум!
Уч кечаю уч кундузлик муддатга бошқа шаҳар ёки давлатга аёл киши маҳрамсиз бориши мумкин эмас, деб ўқигандим.
Масалан, Тошкент шаҳрида яшайдиган аёл Тошкент вилояти ёки Жиззах вилоятига санаторийга даволаниш мақсадида борса, умумий даволаниш 7-10 кун давом этса, эри бирга боролмаса (иши борлиги ёки унга алоҳида пул тўлашнинг имкони бўлмагани сабабли), нима қилиш керак? Ёки бундай даволаниш ишлари учун маҳрам шартмасми? Санаторийда фақат бино ичида бўлинади, ташқарига чиқиб юрилмайди. Шу масалада маслаҳат берсангиз.олдиндан раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Маҳрам йўл учун керак. Муқим турадиган ерда шарт эмас. Валлоҳу аълам!