Номаҳрамлар билан бир уйда яшаш

23:02 / 13.10.2023 | Laylo Urinova | 216
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу!
Турмуш öртоғимни Оналари биз турмуш қурмасимиздан олдин вафот этганлар. Бизнинг турмушимиздан кейин қайнотам бошқа аёлга никоҳландилар ва у аёлни 2 та öғли бор (бирини ёши 13 да ва иккинчисини ёши 10 да). Биз ҳовли уйда яшаймиз. Öша болалар билан бир уйда яшашим тöғрими? Ахир улар менга номаҳрам ҳисобланишади. Илтимос шу саволимга жавоб топишга ёрдам беринг. Аллоҳ сиздан рози бöлсин устоз!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Улар бир онадан бўлган тақдирида ҳам сизга номаҳрам бўлишар эди. Хос хонангиз бўлса бир ҳовлида яшаш жоиз. Валлоҳу аълам!