Ассалому алайкум! Умра сафари сабабли Турмушга чиқмаган қиз, Доктор маслаҳати билан, ҳайз келмаслиги учун 3 ой олдин, ҳомиладан сақлайдиган дори (регулон) ичишни бошлаган (дорини улаб ичиш керак, яъни 3ой давомида ҳайз келмайди). Аммо Дори ичилган вақт ҳам қон келса (оқ аралаш) ҳайз ҳукмида бӯладими? Ёки дори сабабли истеҳоза қони ҳисобланадими. Жавоб учун катта раҳмат
– Ва алайкум ассалом! Одатда орал контрацептивлар давомий ичилганида келиб турадиган қон истехоза қони бўлади , ОК ни ўз вақтида ичмаслик танадаги гормонал ўзгаришларга сабаб бўлиши мумкин , агар уни ичишни тўсатдан тўхтатилса хайз цикли қайта тикланади .
Бу қиз дорини ўз вақтида ичиб турган бўлсалар , бу истехоза бўлади .Валлоҳу аълам!