Ассалому алайкум! Иш жойим бизнинг уйга узоқ машинада ярим соатча йўл лекин ота онамнинг уйига яқин айтинг мен уйимдагиларга айтмасдан пешинни ота онамнинг уйига бориб ўқисам бўладими? Агар уйдагиларимга айтсам ота онамни уйига руҳсат бермай қўйишади битта кўрдинг етар деб қайнотам шунақароқ келинлани ота онасиникига руҳсат бериши жуда қийин мен ҳам ота онамникига бориб келай десам жанжал чиқади лекин ҳар куни сўрамиман 2 ҳафтада бир марта сўриман шуниям кўп кўрадила хуллас келинлани ота онаси билан алоқани узоқлаштирадиганладан қайнонам ҳам тез тез ота онасини кўргани қайнотамдан яширинча бориб келадила руҳсат бермидилада қайнонамни ота онаси ҳам қайнотам йўқ пайти қайнонамни кўргани келишади шу ҳақдаям маслаҳатиз керак олдиндан раҳмат
– Ва алайкум ассалом! Турмуш ўртоғингизга айтиб, рози бўлса кириб турсангиз жоиз. Валлоҳу аълам!