Китоблар

23:19 / 13.10.2023 | Ruhshona | 170
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракатух! Деярли хамма китоблар охирги бетида нашриёт ёки муаллиф рухсатисиз нусха кўчирилиши ва тарқатилиши ман қилинган дейилган. Бунга китобдан баъзи сахифаларни расмга олиб кимдирга юбориш хам кирадими? Ёки фойда улашиш ниятида китоблардан иқтибослар, баъзи мухим маълумотларни расмга олиб яқинларига юбориш жоизми? Жавоб учун олдиндан рахмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Муаллифини айтиб қўйиш шарти билан жоиз. Валлоҳу аълам!