Бола хотираси

13:05 / 05.10.2019 | Arobboy | 1207
Ассалому алайкум. Ўғлим 1-синф ўқувчиси, дарсларни ўзлаштириши қийин бўляпти. Ёзиш, ўқишга ҳам қийналяпти, ҳарфлар ҳам эсидан чиқиб қоляпти. Хотирасида муаммо бормикин дейман, синфдошлари яхши ўқишаётган экан, нима қилсам бўлади? Илтимос, маслаҳат берсангиз. Олдиндан раҳмат.
Педагог:
Ваалайкум ассалом. 1-синфда бола яхши ўзлаштиирши учун аввало 7 ёшга тўлган бўлиши керак. Бўқоқ, гижжаси бор болаларнинг ҳам хотираси паст бўлади. Бола туғилишдан олдинги, туғилаётган пайтдаги патологик ҳолатлар ва 7 ёшгача мия билан боғлиқ касалликлар (черепной давления ва ҳоказо)лар хотира пасайишига сабаб бўлади. Телевизор, телефон, компютер ўйнаш, кўришнинг ҳам хотирага жиддий таъсири бўлади. Шунингдек хотира ирсиятга ҳам боғлиқ. Сабабини излаб даволаш керак. Кейин сабр билан турли ўқитиш усулларидан фойдаланиб қайта-қайта ўқитиш керак.