Хаққи махрам

23:48 / 13.10.2023 | Нурхон | 290
Ассалому алайкум! Устозам саломатмисиз қилаётган ишларизни Роббим ўзи хайрли ва барокатли қилсин. СИЗГА саволим катта онахонларимиз томонидан берилган савол. Хаққи махрам деган жумла бор экан. Эр ва хотин хаққи махрам деб бир биридан розичилик олар экан. Хозирги кунда махр масаласи аниқ гапирилятгани жуда хам қувонарли. Хаққи махрам шу Махр бўлса керак десак йўқ у бошқа масала деб айтишяпти да. Ўзи динимизда хаққи махрам деган сўз борми.? Жавобингиз учун олдиндан рахмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундай нарса йўқ. Аммо никоҳ орқали эри хотин бир бирига маҳрам бўлганлари сабаб, шу маҳрамлик ҳақларида розилик сўралишидир балки. Валлоҳу аълам!