Динимизда аел киши иккинчи маротаба турмушга чикганида, фарзанд ким билан колиш керак?

09:55 / 06.10.2019 | Gulnora | 694
Ассалому алейкум! Соволларимга Жавоб бериб келаетганингиз учун рахмат,сог булинг! Мани 7 еш кизим бор,ажрашганман,такдир булса,иккинчи бор турмуш курсам,фарзанд ким билан колиш керак? Ман кизимни бир кунга хатто узимни онамга колдириб кетсам хам кунглим нотинч булаверади.Бир китобда отаси билан колиш керак деб укигандим.Балки бегона киши емон куз билан караши мумкинлиги учундир.Агар у киши Аллохдан куркадиган булса,ва она,кизини номахрам билан елгиз колдирмаса,онаси билан булгани яхшимасми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом. Аслида фарзанд ота қарамоғида қолиши керак, чунки унинг нафақаси отасига фарз. Онаси қарамоғида қолиши ҳам жоиз, лекин бу ҳолатда ҳам таъминотини отаси қилиши фарз бўлади. Она бошқа турмушга чиқса, сиз айтгандек эркак тақволи бўлса, қиз хатарда бўлмаса, қиз онаси билан туриши мумкин. Бу ҳолатда қиз эркак учун “робийба”, бўлади. Робийбалар маҳрам бўлишлари Қуръони каримда айтилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳам робийбалари бўлган. Валлоҳу аълам.