Кўзни тийиш ҳақида

19:35 / 09.10.2019 | Ruqiyaxon | 1200
Ассалому алайкум! Кўп ҳадис ва китобларда Аллоҳнинг арши соясига 7 тоифа инсон киради. Бу тоифа ичида Аллоҳни тоати ибодатида ўсган йигит, яъни Аллоҳни ёшлигидан йигитлик пайтидан таниган йигит деб ўқиб қоламиз. Қизларчи? Қиз болалар кирмайдими? Шунингдек “доим кўзни номаҳрамлардан тийилсин” деганда кўпроқ йигитлар назарда тутилади. Ҳозирги кунда айрим қизлар ҳам номаҳрам болаларга қарайди. Қизлар ҳам кўзини номаҳрамлардан тийса ажри борми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом. Ҳадиси шарифда зикр қилинган етти тоифадан бири бўлмиш ёшликдан ибодатда ўсган инсондан мурод фақат йигитлар эмас, бу қизболага ҳам тегишли. Араб тили ифодасига “тағлиб”, яъни ғолиб келиш услуби бор, бунга кўра эркаклар ҳақида қилинган хитобга аёллар ҳам киради, эркаклар ғолиб келгани учун мурожаат уларга бўлади. Аллоҳ ибодатида ўсган йигитга қанча мукофот бўлса, қиз болага ҳам шунча бўлади.
Аммо кўз тийиш маъносида, аёлларга ҳам номаҳрамлардан кўзларини тийишга амр қилинган. Нисо сурасини 31 оятида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Мўминаларга айт: «Кўзларини тийсинлар”. Бу ҳақидаги мфаълумотларни ушбу суранинг 30-31 чи оятлари тафсиридан билиб олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.