Эримдан касал юқти

19:16 / 30.09.2023 | Maftuna Kasimova | 67

Ассалому алайкум! Мени 2огил фарзандим бор ҳозир 3чисига 2ойлик ҳомиладорман анализ топширганимда менда оив чиқти эрим ҳам топширдилар менга эрим орқали юқган деб ойлаяпман ҳозир Алҳамдулиллаҳ намозларни токис адо этадилар лекин 2-3йил олдин бундай эмас эдилар бир неча марта бошқалар билан гаплашаётганларини билиб қолганман ҳозир жуда ёмон аҳволдаман вужудимдаги болани тугсамми ёки ёқми деб ойлаяпман илтимос менга маслаҳат берсангиз

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Кунига кўплаб мактубларга жавоб ёзганимиз учун сизнинг навбатингизга энди вақт топилди узр. Балки шу вақтда фарзандли бўлгандурсиз балки амалга ошмагандур. Нима бўлган тақдирда ҳам Аллоҳ сизга шу йўл билан синов берибди. Ўтмишни ўйламасдан олдинга қараб харакат қилинг. 

Хозир тиббиёт анча ривожланган. Бу кассаликга шифо бўладиган дориларини вақтида ичиб шифокор назоратида бўлинг. Шунда вирус ремиссияга кетади, яъни ухлайди. Кайфиятингиз, еб ичишингиз, хатти -харакатингиз, умумий ҳаёт тарзингиз имкон қадар сифатлик ва режаланган бўлиши керак. Шунда иммунитетингиз кўтарилиб вируснинг ухлашига имкон яратасиз. Бу кассаликни эшитиб кўпчилик депрессияга тушиб қолади. Табиийки депрессия ҳам иммунитетни туширади. Натижада инсон курашиш, даволаниш истагини йуқотиши мумкин.  Буни олдини олиш учун инсон психотерапевт ёки психолог ёрдамига мухтож. Бунинг учун эса бизнинг Пешқадам мактаби қошидаги Аёл-қизларга психологик кўмак лойиҳасидаги тажрибали психолог ва шифокорларга мурожат қилишингиз мумкин.  

Мурожат учун:@qalblarga_komak_bot. Валлоҳу аьлам.