Ассалому алайкум!ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.Устоз саломатмисиз саволим қизим 10ёшда 4синфда уқийди дарслари ва қушимча ингилиз тилигга боради.ҳафтада 3пора ҳатим қилади.ман куни билан ишда булганим сабабли ишларини дарсларини тайинлаб кетаман телевизор курмаслигига куп танбеҳ бераман шунда ҳам ман юқ пайтларим телевизор куриб вақт утқазмаслик учун ҳозир 10ёшлик қизларга ёшига мос қайси китобларни олиб берсам булади қайси китобларни маслаҳат берасиз.жавоб учун олдиндан раҳмат саломат бўлинг Аллоҳ рози болсин.
– Ва алайкум ассалом! 10 ёшлик қиз болалик даврининг охирги даврини ўтказишни бошлайди. Ўғил болаларга қараганда қиз болалар қизиқувчан, ҳиссиётли ва таъсирчан бўлишади. Қайсарликнинг белгилари ҳам кўриниши мумкин. Телевизорни фарзандингизга таъқиқласангиз аввало ўз нафсингизга ҳам таъқиқлашингиз даркор. Танбеҳ ва насиҳатдан кўра ота онанинг ўзи чиқараётган қоидаларига риоя қилишлари яхши натижа бериши барчага маълум. МашаАллоҳ, фарзандингиз мактаб дастурини бажариши, тил ўрганиши ва Аллоҳнинг каломини ўқиши ўзига яраша меҳнат ва машаққатдир. Қандай китоб бўлмасин (албатта ёши инобатга олиниши керак) биргаликда ўқишингиз, бирга фикрлашишингиз дилбандингизга меҳр, эътибор ва завқланиш ҳиссини беради, ўзингиз ҳам роҳатланасиз.
Ў. Ҳошимов: "Дунёнинг ишлари", "Икки карра икки беш", Ғ. Ғулом "Шум бола", Саид Аҳмад "Қоракўз Мажнун", Ойбек "Болалик", Худойберди Тўхтабоев асарлари, Эркин Малик "Шайтонваччанинг найранглари", "Беш болали йигитча", болалар шоири Қ. Муҳаммадий шерлари. Шерият ҳам болалар оламида янги ғоялар, ижодкорликнинг туғилишига туртки бўла олади.
Валлоҳу аълам!