Ассалому алайкум! 10 йиллик келинман, бир қайнопам бор, уни инсон дейишга ҳам тилим бормайди, яқинда эри ажримга берди ҳозирда қайнона қайнотам бн яшайди, сал олдин овсинимни ҳам уйига ҳайдаб юборди, бухтон фитналар қилиб 2 жиянини тирик етим қилмоқчи. шунча йил фитнасига ёмонлигига индамай келдим, яқинда эрим бн уришиб қолишибди, мани умуман алоқам ёъқ боълсаҳам сан мани ғийбатими қилиб укамга ёмонлагансан деб манга тел қилиб “яна мани гапирсанг жағийни ёраман, 5 та болангам ушлаб қоломайди сани, овсинингдек қиламан” деб телни қуйиб қуйди, хоърлигим келди, шунча ёмонлигига жавобан, эримни опаси деб яхшиликлар қилгандим… эримга буниси ошиб тушди энди опайиз бн алоқамни буткул узаман дедим индамадила, шунақа қилсам боъладими? Умуман гаплашмай кетсам мумкинми? Эрим унақа қаршилик қилмадила, чунки ҳамма нарсани коъриб тутибдила
– Ва алайкум ассалом! Ёмонлигидан сақланиш мақсадида вақтинчалик алоқани узиб турсангиз жоиз. Аммо буткул узиш жоиз эмас. Аллоҳдан ҳидоятини сўранг. Валлоҳу аълам!