Ассалому алайкум! Бугун қайнонамлар ёшлар ёнғоқ ва анор кўчатларини экмасликлари керак экан деб 2 йил олдин қайни укам эккан ёнғоқ кўчатини олдириб ташлашини айтдилар. Ундан ташқари эрли аёллар сешанба куни чўмилмеди, шанба ман кир ювмиман, тирноқни кечки пайт олменг каби гаплари бор ман буларни бидат деб биламан аслида эса қандай? Буни уларга қандай тушунтирсам бўлади? Жавоб учун раҳмат!
– Ва алайкум ассалом! Булар асоссиз гаплар. Иймонга зарари етиб қолади, деб тушунтиринг. Валлоҳу аълам!