Ассалому алайкум! 1.Фарзанд тарбиялавотганда қандай (нима деб) ният қилиш керак Аллоҳ даргоҳида ажр-савоб олиш учун ? 2. 6 ойлик фарзандим бор. Унга цинк, магний, кальций бермоқчиман. Неча махал ва қанча миқдорда берсам бўлади ?
– Ва алайкум ассалом! Фарзанд Аллоҳ таоло берган омонат, шунинг учун омонатнинг Эгасига юзланганингизда жавобингиз осон бўладиган тадбирларни қилинг.
Эмизаётган бўлсангиз ўзингиз ичинг, сунъий смеслардан фойдаланаётган бўлсангиз таркибида шу моддалари кўп бўлган озуқалардан беринг. Бу даврда минералларни асосан озиқ-овқатлардан олади.
Педиатр кўригига олиб боринг, боланинг текшириб кўриб айнан минераллар зарурми, зарур бўлса айнан сизнинг фарзандингизни вазнига, ҳолатига қараб дозалаб беради. Валлоҳу аълам!