Қўрқув

10:00 / 04.10.2023 | ツ Eraliyeva ツღღ | 185

Ассалому алайкум! Қайнонамлар климикс даврини бошдан кечиряптилар. Бу йил 2 йил экан. Бу давр бошланганда давления, ваҳима ва қўрқув касалликлари ҳам бошланган экан. Уйда кечки пайт ёлғиз қолсалар давленяси кўтарилади қўрққанидан. Ёкида лифтга, самалётга чиқсалар ҳам қўрқар эканлар. Машинада узоқ йўлга юрсалар ҳам қўрқади оқибатда давленяси кўтарилади. Давленяга мунтазам дорилар ичяпти. Лекин қўрқувлар ўтиб кетмаяпти. Нима маслаҳат берасиз ёки даволланиш учун Фарғонада қайси психологни тавсия қиласиз? Тогриси бирор психологга боришгаям қўрқади киши хозир кўп докторлар пул олишдан бошқасини ўйламаяпти кимга ишонишни билмай бош қотади.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Қайнонангизни ҳаётлари давомида бўлган ёмон хотиралар, салбий оқибатлар рухиятларига ўз таъсирини ўтказиб келган ва климакс даврларида янада кучайиб қўрқувлари юзага чиқган бўлиши мумкин. Бу эса ўз навбатида қон босимларини ҳам кўтарилишига сабаб бўлаётган бўлиши мумкин. Шуни унутмаслик керакки, қон босимларига ҳар қанча препаратлар қабул қилсаларда қўрқувлари бартараф қилинмас экан,  қабул қилган препаратлари ҳеч қандай самарасини кўрсатмайди. Климакс даврида аёллар ўта сезгир бўлиб қоладилар. Хаттоки энг зарарсиз нарсалар ҳам уларни дилларини оғритиши мумкин. Шу сабабли уларни яқинлари бу вақтда уларни қўллаб қувватлаб туришлари, кўнгилларига қараб туришлари зарур. Бу холатда қайнонангиз психологга мурожаат қилишлари зарур. Истасангиз бизнинг Пешқадам мактабимиз қошида Аёл қизларга психологик кўмак лойиҳамизга мурожаат этишлари мумкин. Лойиҳамизда кўпгина мутаҳассис психологларимиз хизмат қилиб келишмоқда. Бот орқали бемалол мурожаат этишингиз мумкин. Мурожаат учун:  @qalblarga_komak_bot. Ёки қуйидаги рақамга қўнғироқ қилинг: +998 93 107 88 78.
Фарғонада яхши невропатолог врач бор. Исмлари Хафизахон. Шу рақамлари +998 90 230 57 86. Бу врач билан ҳам гаплашиб кўринг.Валлоҳу аълам!