Ассалому алайкум! Тўйимиз бўлганига 5 ой бўлди. Лекин ҳали ҳомиладор бўлмадим. 5 тага яқин гникологга кўриндим. Аниқ ташхис йўқ лекин дорилар: ёдмарин, фолий, витамин д 3 кабиларни ёзишяпти. 1 ой давомида ичдим натижа бўлмади. Ёзилгам қолган дорилар фирмани қиммат дорилари эканлигини билиб қолдим ва қолганини олмадим. 2 таси эндометрия қавати кичкина деди бу ҳам ҳомила болмаслигига сабаб боладими? Тогриси қайси докторга борсам тогри маслаҳат беришини билолмай қолдим.
– Ва алайкум ассалом! Ёш оилада бир йилгача ҳомиладорлик кузатилмаслиги нормал ҳолат. Авваламбор сиз тинчланиб олишингиз зарур. Агар мияда турли фикрлар бўлса гормонлар ишлаши бузилади. Мустақил тинчлана олмасангиз психотерапия олинг.
Врач кўригига фарзандли бўлмоқчи бўлган эр-хотин биргаликда текширувлардан ўтади.Валлоҳу аълам!