Гунох иш

22:33 / 18.10.2023 | Шахзода | 185
Ассалому алайкум! Устозим жуда қийин вазиятдаман гунохларим кечирилиши учун қолимдан кеганча гунох қимасликга харакат қиламан лекин Устоз ман дорихонада ишлиман базида срок дорила чиқади хар ой базида оша срок дорилани алдаб сулдаб ёки бомаса кленталага дорини устига койиб этиб шундан қоган пулга срок дориларими ёпаман унака килмасам бомайди ойлигимдан кесволишади дорила қимат бойнимда срок дорила шунга нма клай мани виждоним қийналвоти лекин ишими ташасам қатта ишлиман
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Алдаш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!