Марҳума онажонимнинг эски кийимларини нима қилишимиз керак?

15:33 / 15.10.2019 | Ясина | 1065
Ассалому алайкум! Яқинда онажоним бу фоний дунёни тарк этдилар. Онажоним у ерда қандайликларини билгим келади. Марҳума онажонимнинг эски кийимларини нима қилишимиз керак?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом. Аллоҳ у кишини раҳмат қилсин! Яқинларига сабр берсин! У кишининг ҳоллари ёлғиз Аллоҳга аён. Биз эса яхшиликни умид қиламиз. Маййитдан қолган буюмлар меросхўрларники бўлади ва улар буюмларни истаганларича тасарруф қилишлари жоиз, албатта шаръий тақсимдан кейин. Валлоҳу аълам.