Ўт қопи

12:27 / 06.10.2023 | М. | 519

Ассалому алайкум! Мени ўт қопимда тош бор экан .Биттаси 2 см ,қолганлари кичкина қумчалар .Ҳар замонда ошқозон сохамда (балки диафрагмадур )оғирлик ,қисиб бураб ,ғалати оғрик булади бир нарса ботгандайми ёки суқулгандайми ,кекиргим келади ,қорним куп дам булади,кучсиз кунгил айниш хам бор .Шунақа пайтда жуда бехол буламан .қул оёгим бушашиб букчайиб коламан ,хаёлимда хушимдан кетиб колсам керак деб уйлайман .Лекин бу хол тез утиб кетади .Баьзан шу аҳвол бир кунда 5-6 марта булса баьзан 2 кунлаб ҳеч нарса безовта килмайди .Асабийлашсам кучаяди .Баьзан асабийлашмасам хам булиб туради .бу холат тахминан 3йилдан бери давом этади.Лекин огзимда аччик там жуда кам холларда булади .деярли бўтмайди десам хам булади .Доктор билан маслахатлашсам ўтингни олдир дейиши мумкин .Шунинг учун аввал сизлар билан маслахатлашмокчи эдим.Диафрагма томон нега огрийди узи ,ўт копи сабаблими.Эрим олдирма у хам керакли бир орган дейдилар ,кейин семириб кетасан дейдилар ,.ўт қопини олдирса канака яхши ёки ёмон асоратлари бор .2 см тош ва оғриқ,олдирмасам қанақа ёмон асоратлари бор .Ўт қопини олмасдан тошни ўзини олса бўладими.Жавобингизга жуда мухтожман.Оллох сизлардан рози булсин .Иложи булса яхши ишончли хирургни биласизми булса адреси ва номерини беринг .ёшим 37 да .ўзи манга операция керакми йукми операциядан қурқаман .Жавобингиз учун олдиндан рахмат .

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Сиз аввал мутахассис кўригидан ўтиб маслаҳатлашинг, текширув ҳулосаларига қараб даволаш усулини қўллайди. Сиздаги шикоятларни инструментал текширувларга солиштирилади. Эрингиз врачми? Жарроҳлик амалиёти охирги имконият бўлса қилинади. Сиз ёзганингиз каби катталикдаги тош бўлса механик сариқлик ривожланиш эҳтимоли бор.
Жарроҳлик амалиётидан қўрқсангиз, қўрқувингизни енгиш учун терапия олинг. Валлоҳу аълам!