Клексан инъекцияси мумкинми?

16:34 / 18.10.2019 | Нигора2113 | 1403

Ассалому алайкум. Клексан  инъекцияси таркибида чўчқага оид нарса бор экан, бу укол асосан аёлларга ҳомиладор пайтида қилинади. Қонни суюлтирувчи бу укол мумкинми? Кейин аналоглари бор: фраксипарин, фленокс. Буларнинг таркиби нимадан иборат эканини билмайман.

Шифокор:

Ва алайкум ассалом. Дарҳақиқат, клексан инъекцияси чўчқанинг ичаги ички шиллиқ қаватидан ажратиб олинган маҳсулотдан, эноксипарин дори субстратидан иборат. У фақат ҳомиладорларгагина қўлланилмайди , бошқа қон ивиш вақти чўзилиши билан кечувчи касалликларда ҳам қўлланилади. Масалан, гипертония касаллиги, юрак етишмовчилиги, юрак ишемик касаллигида ва ҳоказо. Таркиби ҳалол бўлган аналогларини ишлатишингиз ҳам мумкин, аммо уларнинг кучи сустроқ. Кардиомагнил, Тромбо асс, Тромбопол, Курантил шулар жумласидан.  Фраксипарин ва фленокс ҳақида тўлиқ маълумот олиш учун дори қутисидаги ишлаб чиқарувчи ташкилотни манзилига мурожаат қилишингиз мумкин.