Довут алайҳиссаломга холватар қилиш.

02:19 / 19.10.2019 | Akbarova. Nargiza | 678
Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим ҳунарманд, яъни пайвандчи. Ишлари юришмай қолганида Пайғамбар Довуд алайҳиссалом учун холватар қилиб, темирчиликка бериб, улар дуо қилиб бағишлаб қўяди, деб ташлаб келганмиз. Шу қилганимиз тўғрими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом. Тўғри эмас, ножоиз. Асло ундай қила кўрманглар. Ҳожати бор киши Аллоҳдан дуо қилиб сўрайди. Ҳожат намозини ўқийди. Валлоҳу аълам.