Ҳолсизлигимнинг сабаби нимада?

00:58 / 21.10.2019 | Мастурахон | 705

Ассалому алайкум. Мен анчадан бери ўзимни ҳолсиз ҳис қиляпман. Оёқ-қўлларим томир тортиб оғрийди. Бармоқларим доим муздек. Қайси шифокорга мурожаат қилишим керак?

Шифокор:

Ва алайкум ассалом. Энг аввало, терапевт шифокорингизга учрашинг, у лозим топса, бошқа мутахассисларга ‒ невропатолог, ревматолог шифокорларга йўллайди.