Тиббиётга оид

19:57 / 21.10.2019 | YUSUF & UMAR | 752
Ассалому алайкум устоз! Сизга мактуб жўнатишимдан мақсад аввало ўз миннатдорчилигимни билдирдиш эди. Муслимаат.уз ва БинтуСодиқ каналлари кузатувчисиман. Ундаги ҳар бир бериб борилаётган ҳикматли сўз, мақола, эшиттиришлар ҳаётимизни янаям яхши томонга ўзгаришига, Аллоҳни янаям танишга, аёлларга хос болган маъсулиятларимизни янаям қаттиқроқ ҳис қилишга ёрдам беряпти. Бу хизматларингиздан Аллоҳ рози бöлсин.
Устоз ундан ташқари сизга бир савол билан мурожаат қилмоқчи эдим. Мен яқинда УЙҒУР қадимий табобатига асосланган БФҚ (биологик фаол қошимча) ишлаб чиқарадиган ИПАР номли фирмага аъзо болгандим.Воситалари Коп касалликларга даво экан.Шу корпоратсияни дориларини олиб келиб уйимиз томондагиларга олиб келиб сотсам тижорат ҳисобланадими ҳалолми?Ҳар ҳил воситалари бор м.н калсий препаратлари, атиргул, чаканда ёғлари, зубной пасталари шунга охшаш коп дорилари бор. Сотган дориларизга қараб балл берилади. Шунга қараб тўплаган балларизга қараб ойлик чиқади.М.н битта зубной паста сотса 7 балл, калсий 16 балл шунга ўхшаш. Шу иш б.н шуғуллансам боладими?Зикр ахлидан сўранг да шунга ўхшаш тармоқли маркетинг ҳақидаги савол жавобни топдим. У ерда мумкинбас деб ёзишибди. Барибир тўлиқ жавоб ололмадим.У ерда манимча таъсир қилмаётган дорилар назарда тутилган, яна билмадим Аллоҳ билгувчи, лекин ман айтатотган компанияни дорилари ижобий натижа беряпти экан.Бир Қиргизистонлик аёл б, н гаплашиб қолудим жуда хурсандлигини билдирди натижалари жуда яхши экан шифо топдим деяпти. Шунга ўхшаш натижаларни эшитдим.Шу корпоратсия махсулотлари 100%табиий экан гиёҳлардан олинар экан. Калсийлари ҳам тухум почогидан олинар экан. Халол сертификатларига ҳам эга экан.Ҳамма нарса ниятга боглиқку Озим биолог сифатида соглом турмуш тарзини таргиб қилиб шу фирмани дори таргиботи б.н шугуллансам б. дими. Шу орқали топилган пуллар ҳалол ҳисобланадими?Унда қанча коп балл топласангиз шунча баланд погонага котарилар экан сиз. Устоз шу масалада ёрдамингиз керак. Сизга биринчи марта мурожаат қилишим. Хато камчиликлари б.са узр сорайман.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом. Савдо ишида асосан икки нарсага эътибор берилади. Биринчиси молга, у ҳалол нарсами ё ҳаромми? Сиз айтаётган ҳолатда ўша дорилар таркибини текшириб чиқиш керак. Агар ҳаром нарса бўлмаса, ҳалол бўлса, ўша дориларни истеъмол қилиш ва уни савдо қилиш мумкин. Аммо қай йўл билан? Бу иккинчи нарса, яъни қай турдаги савдо жоиз ва қай турдаги савдо жоиз эмас? Шуни фарқлаб олиш керак. Молнинг ўзининг ҳалол ёки ҳаромлигини алоҳида бир масала. Савдо тури эса бошқа масала. Сиз айтган ҳолатда дорилар ҳалол бўлсада, уларни сотиш йўли жоиз эмас, чунки бу тармоқли савдодир ва у шариатда жоиз эмас, чунки савдода уни ножоиз қиладиган шартлар мужассам. Валлоҳу аълам.
<а сласс="постлинк" ҳреф="ҳттп://инфо.ислом.уз/иқтисод/итем/23-тармоқли-маркетингдаги-10-кҳил-жолгон.ҳтмл">ҳттп://инфо.ислом.уз/иқтисод/итем/23-та ... олгон.ҳтмл