Ассалому алайкум. Устоз Одинахон Муҳаммад Содиқ Оллоҳ илмингизни зиёда қилсин ўзи қўлласин. Сизга савол йўллашимдан мақсадим ҳаёт синовлари қаддимни букиб қўйди. Оллоҳдан сабр сўраб синовларига чиройли сабр қилишга ҳаракат қилябман. Лекин ҳаётда сирдош яқин инсон бўлмаса қийин экан. Отам оламдан ўтиб кетган. Онам бева ёлғиз бошлари билан 4 фарзандни оа ювиб оқ тараб ҳалол луқма ила тарбия қилиб келябдилар. Мен турмуш қурганимга қариб 10 йил бўлди Оллоҳни синови фарзандли бўлмадим. Ҳамма турмушда бўлгани каби мендаҳам гап сўз муаммолар бўлиб келган. Лекин 2 йилдан бери турмуш ўртоғим бошқа аёлга уйланаман деган гаплари мени қиймаб келябди. Фарзанд асраб олишга кўнмаябдилар. Бошқа аёлга уйлансам болам булиши мумкин дейдилар. Мен шу гапларни эшитибҳам индамай яшаб келмоқдаман. Оилам бузулишини хохламайман. Шифокорлар менданҳам эримданҳам бирор айб топишолмаган фақат сабр қилинглар дейишади. Мен қанча бўлса чидайман. Лекин эрим томонларидан бу гапларни эшитиш жуда оғир. Қандай йўл тутушни билмай қолганман. Қизиқишларимҳам сўниб бўлган. Маслаҳат бериг илтимос. Эрим талоғимни бериб кет дегунча сабр қилиб яшаб юрайми? Ёки узим кетиб эримни бошқа турмуш қуришларига рози бўлайми? Саволимни этиборсиз қолдирмайсиз деган умид ила мурожат қилдим. Илтимос маслаҳат бериг. Қандай йўл тутай.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом. Ўн йиллик эрдан ажраб яшаганингиз маъқулми ёки эрингизга фарзандли бўлиш имконини бериб кўрганингиз яхшими? У сизни тарк қилгиси келмаяптику, демак, бефарқмас. Шунчаки бола кўргиси бор. Агар бошқага уйланиб фарзанд кўра олмаса, юзингиз ёруғ бўлади. Агар кўрса, янада яхши, яхши кўрган инсонингиз фарзандли бўлади. Нима бўлганда ҳам ёрингиздан айрилманг. Усиз ёлғиз қолгандан ҳаётнинг синовларидан у билан бирга ўтганингиз афзал. Муҳаббат маҳбубни ўзиники қилиш эмас, муҳаббат маҳбубга яхшиликни раво кўриш ва уни рози қилишдир. Валлоҳу аълам.