Қорин дам бўлиши /ел/метиоризм

02:45 / 16.11.2023 | Mahliyo Toshqo‘ziyeva | 256
Ассалому алайкум! Саломатмисиз!
Қорин дам холатда намоз ўқиса макруҳ экан лигини Мўминнинг мерожи китобидан ўқиб ўргандим.
Лекин менда кўп ҳолатда тахорат олаётганимда ундан кейин намозда дам болади.
Мен сабабини эгилиб туриш дан ичакларимда газлар ҳаракати кучайди деб ўйлайман .
Шунда нима қилишим керак баъзида таҳоратимни қайтадан оламан лекин сал туриб яна дам бўлиб қолади.
Соҳиби узур жолатидаман десам баъзида дам бўлмасдан ҳам намоз ўқийман .
Лекин жуда кўп ҳолатда қорним дам болиб қолади базида кучли баъзида кучсиз лекин газ чиқмайди .
Нима қилай устоз...
Ҳар номозга тахорат олиб дам бўлса ҳам ўқийверайми .
Баъзида қорним дам болмай намоз ўқиб қолсам ҳам .
Масалан бир кунда 5 маҳал намознинг 3 -4 маҳалида қорним дам ҳолатда бўлади.
Лекин тахоратим синди қайта оламан дейишим баъзида машақаат 2 чисини энди олдим дегунча яна дам бўлиб қолади.
УЗИга тушганимда ўтиз димланаркан деганди шу ҳам қорин дам бўлишига сабаблигини биламан.
Аллоҳ шифо берса бу ҳолат бартараф бўлар лекин унгача ҳам нима қилай.
Баъзида фарзни ўзини ўқишга улгийман баъзида улгимайманда .
Лекин агар намоз вақтида дам бўлмаса ҳам бутун намоз чиқгунча барибир дам болади.

Аллоҳ рози бўлсин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Даволаниш лозим. Сизнинг сабабли узрингиз бор. То ел чиқиб кетмагунича намозларингизни ўқийверинг. Валлоҳу аълам!