Ассалому алайкум! Қайнонам баъзан қаттиқ гаплари билан дилимга озор берадилар. Мен эса гап қайтармай жимгина у кишини АЛЛОҲ га ҳавола этаман. Тўғри, ўзим ҳам оппоқ эмасман. Лекин рўзғордаги бирор хато-камчилигим ёки айбим у кишидан кўпгина танбеҳлар, ҳаттоки шахсиятимга тегадиган гапларни эшитишимга арзимайди деб ўйлайман. Ичимда "эй АЛЛОҲим, мана шу қулингни Сенга ҳавола қилдим. Ўзинг унга кифоя қил", дейман. Бу гапим қарғишга кирадими? "Эй АЛЛОҲим, Ўзинг унинг жазосини бер" десам ҳам қарғишга кирадими? Бировни қарғаш мумкин эмаслигини биламан. Шунинг учун савол йўллаяпман. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Ундан кўра ҳидоятини сўранг, савобга қоласиз. Валлоҳу аълам!