Ассалому алайкум! Қайнонам олдин қасддан рўзадорликни бузган эканлар. Ҳозир 60 кун тутиб беришни соғлиқлари кўтармайди, ёшлари 70 да. 60 та мискинни тўйдиришни ният қилибдилар, шу бўйича сиздан маслаҳат олмоқчилар. Аввало мискин деганда кимлар тушунилади? Масалан, мусофирликда юрган мардикорларга берсам бўладими, деб сўраяптилар. Ёки улар иши бор бўлгани учун мискин ҳисобланмайдими? Ҳар бир мискинга бир мудд (1843 грамм) миқдорида таом бериш керак экан. Шунинг пулини берса ҳам бўладими ва бу неччи сўмга тўғри келади? Жавоб учун раҳмат! Аллоҳ рози бўлсин!
– Ва алайкум ассалом! Мискин – эҳтиёжини хоҳ айтсин ёки айтмасин, ишласин ёки ишламасин, узрли бўлсин ёки узрсиз бўлсин, халқ орасида муҳтожманд инсон экани билинган, асосий эҳтиёжлари сабабли аксарият ҳолатларда уларга энг керакли эҳтиёж моддалари ёки озиқ-овқат ва кийим-кечак билан ёрдам бериб туриладиган ва муҳтож дейилганда, инсонларнинг хаёлига илк келадиган, мусулмон ёки ғайридин бўлган кишилардир.
Яъни ҳеч нарсаси йўқ киши мискин дейилади.
Пулини бериш жоиз. Валлоҳу аълам!