Ассалому алайкум. Биз тиббиёт университетида ўқиймиз. Бизда жуда кўп иккиланишли ҳолатлар бўлади, айниқса номахрамлар борасида, Булардан биттасини келтириб ўтмоқчиман: Кеча биз оператсияга кирдик, врачлар қилди, биз ўрганиш учун кирдик, эркак киши эди чаноқдан оёғи тўлиқ очиқ эди ,( фақат жинсий аъзоси ёпиқ эди) шу бизга мажбурий эмас эди, ўрганиш учун кирдик. Шу жоизми? Бошқа вазиятларда ҳам номахрамларни оддий ҳолатда қараш жоиз бўлмаган аъзоларига қараш, ўрганиш учун ушлаш (текшириш) мумкинми? Бу ишлар мажбурий эмас кўп ҳолатларда, ўрганиш учун керак жоизми шулар?
– Ва алайкум ассалом! Аврат еридан бошқасига назар солиш ва ушлаш жоиз, таълим мақсадида. Аврат киндикдан тизза остигача. Валлоҳу аълам!