Ассалому алайкум! Биринчи фарзандим энди 2 га тулади. Атрофдагилардан этибор берсам 2, 3 ёшларда болалар йиглоки асабий буп колишади, углимда хам шундай холатлар юз беради айткан нарсасини кулга киритмагунча бакириб силтаб, кулидаги нарсани отиб юборади. Бундай вазиятларда кандай юл тутишни билмай коламан. Урушсам баттар болани кийнаб куймайманми? Ёки эркалатсам эркалатиб куймайманми диб уйлайман? Купинча караб коламан кандай вазият тутишни билмайман. Узи хам инжикланган вакти хечнарсага кунмайди. Хулки мулойим одобли усиши учун нима килишим керак.
– Ва алайкум ассалом! 3ёш атрофида болалар ўз хоҳишларини тушуна бошлашади, Бу даврда онанинг асосий вазифаси мумкин ва мумкин бўлмаган хоҳишларни фарқлашга ўргатиш.
Энг аввало фарзандингиз талаб қилаётган нарсага қаранг. Агар рухсат бериш мумкин иш бўлса йиғи авжига чиқмасдан рухсат беринг. Мумкин бўлмаган нарсаларга эса ҳар қандай ҳолатда ҳам рухсат берманг. Сизга бир икки эслатмалар қолдирмоқчиман:
1. Ман қилиш учун қўпол гапириш, қўрқитиш, уришиш шарт эмас. Шунчаки қатъий йўқ деган гапингизда турсангиз бас.
2. Бола соғлом ҳолида, ҳавфсиз жойида йиғлашида ҳеч қандай зарар йўқ. Йиғини тўхтатиш учун зарар қилиб қўйманг.
3. Ниманидир талашаётган болани чалғитиб юпатиш тарбиявий ёрдам бермайди, чунки кейинги айнан шу нарса учун яна йиғлайди.
Уч ёш кризисидан эсон омон ўтиб олинглар))
Валлоҳу аълам!