Ассалому алайкум! Қайсидир китобда она қорнидаги фарзанд ўғилми-қизми Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди, дейилган экан. Лекин ҳозир УЗИ да аниқ кўриб айтиб беряпти. Ёки бундай ҳадис йўқми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Аллоҳ таоло Фотир сурасининг 11 оятида марҳамат қилади:
«Қайси бир урғочи нимага ҳомиладор бўлса, нимани туғса, фақат Унинг илми билан бўлур».
Нафақат аёл кишиларнинг, балки бутун урғочи жониворларнинг – ҳайвонлар, қушлар, балиқлар ва бошқа сув ҳайвонларининг ҳомиласини ҳам, туғишини ҳам ёлғиз Аллоҳ билади. Буларнинг ҳаммаси ҳаёт билан боғлиқ жараёнлардир. Улар Аллоҳнинг қудрати, изни ва илми билан содир бўлади.
Лекин УЗИ илмий изланиш, жиҳоз орқали бор нарсани билиш. Валлоҳу аълам.