Фолбин қайнона

03:27 / 16.12.2023 | Khuriyat Muminjanova | 134
Ассаламу алайкум Қайнонам фолбинли қиладила Мусулмон динидан ҳристиан динига ўтган эканла
2-фарзандли бўлгунча 1-2 марта эрим билан бу иш натогрилигини айтганмиз эшитмасдан ҳафа бўлиб чиқиб кетардила уйимиздан
Орадан вақтлар ўтиб ҳеч нима бўмаганде кириб келардила яна Мен дугонам билан Муллани ёнига бордим мен Мусулмон бўлдим деб келдила тўгриси эътибор бермадим сиз учун Ҳурсандмиз деб одатдагидек муомилада бўлиб юрордим чунки мусулмон бўлдим деганлари билан фолбинли ишини давом эттириб келятган эди
Биз ижарада яшаганимиз учун эрим топган ойлигини ижарадан ортиролмагани учун қайнонам ни шу пайтгача ўша йўл билан топган пулларини биз учун сарфлаганла бизни таъминлаб кеганла .Тўгриси оҳирги пайтларда Жиззаки ҳеч нарса ёқмидиган бўлиб қолганман
Эрим рўзғорни эпламагани учун қайнонам олиб кеган нарсаларини оч қолганимдан мажбур еб ўтирибман .
Оҳири кеча Қайнонам га чидолмасдан бу йўлдан қайтинг бу иш яхшимас Аллоҳдан қўрқинг оч қолсам ҳам майли бу йўл орқали топиб келган пулларизга бизга нарса олиб келманг деб айтдим . Бошқа кирмиман уйинга шунча пайт қабул қилдинку ёрдамимни деб ҳафа бўлдила
Бу ҳолатда қайнонам билан қанақа муносабатда бўлишим керак? Олдингиде яхши муносабатда бўлсам Фолбинли ишини қўллаётган бўлиб қоламанку
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! У киши агар мусулмон бўлса, фолбинлик қилаётган бўлса гуноҳ иш қилаётган бўлади. Гуноҳи учун ўзи жавобгар. Сиз муомалангизни қилаверасиз. Аммо олиб келган нарсасини еманг. Чунки ҳалол ишдан эмас. Аслида ўғил туриб она топиб келиб едириши уят нарса. Оз бўлсада ҳалолидан енглар ва сизни эрингиз боқсин. Валлоҳу аълам!