Ақиқа ҳақида

08:23 / 16.12.2023 | Shahlo | 682
Ассалому алайкум! Одина опа берётган илмлариз учун сизга ва жамоангизга ўзим ва яқинларим номидан мингдан минг раҳмат айтаман!! Ота- онам неваралари туғилганда ақиқа деган сўзни билишмаган, аммо эскидан удум бўлган, оилада бола туғулиши бн тезда жонига атаб жонлиқ дб қўй сўйишган, аммо ниятда ақиқа дб айтилмаган экан, Онам бн отам агар ақиқа дб айтилмаган бўлса уларга яна бошқаттан ақиқа дб қўй сўйдирмоқчила, бу ҳақда сиздан сўраберишимни илтимос қилишди, жавобингизни кутиб қоламан, Раҳмат!!!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша сўйилгани кифоя. Валлоҳу аълам!