Имконияти чекланган болалар ҳақида

18:36 / 03.11.2019 | Habibiy Islamova | 996
Ассаламу алайкум! Мен ақли заиф болалар мактабида ишлайман. Балоғат ёшидаги ақли заиф ўғил болаларга дарс бераман. Улар баъзида мени устоз деб қучиб олишади, албатта уларнинг кўнглида ғаразли нияти йўқ. Аммо барибир улар балоғатга етган. Мен зино қилаётган бўламанми? Баъзида жуда тўпалон қилишса, бир-бири билан урушса қаттиқ гапираман, танбеҳ бераман. Уларни дилини оғритишга кирадими бу?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом. Аллоҳ ажрингизни кўпайтириб берсин. Бу зино эмас. Аммо балоғатга етганлари билан бундай муносабатда бўлмаслик керак. Гарчи уларнинг ақлида заифлик бўлсада, бу иш шариатда ман қилингани учун эҳтиётан тарк қилинади.
Уларни ранжитиб қўймайдиган услуб билан танбеҳ беришингиз мумкин. Валлоҳу аълам.