Бу истиҳозами

07:21 / 19.11.2023 | E'tibor | 883

Ассалому алайкум! Билимсизлигим учун узр климакс даврида бир келиб бир келмайдиган конни истихозами еки хайзми билолмаяпман гинеколог врачга куринсам климакс бошланган мачадон кичрайган деб ташхис куйди 10 кундан куп келса истихоза булади деб укидим лекин менда 1 кун еки ярим кун номига келади номозларимни укиш укимасликни тушунмаяпман

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом!  Ҳайз кўришдан умидсиз аёл шариатда оиса деб аталади . Оиса еши одатда 55 ёшларга тўғри келади . Айрим оиса аёлларда хайз кўриши кам учраса-да , кузатилади. Хайз ёки истехоза қонлари кунлар ададида ва келаётган қоннинг ранги, хиди каби белгиларидан ажратилади.  Аёллар қамарий сана (354 кундир) ҳисоби билан балоғат ёшидан, яъни, тўққиз ёшидан то
туғишдан қолиш ёшигача (эллик беш) ҳайз кўрадилар. Шундан аввал ёки кейин келган қон хасталик бўлади.  Ҳайзнинг энг кам муддати уч кун-уч кеча, яъни, етмиш икки соатдир. Энг кўпи ўн кун-ўн кеча, яъни, 240 соатдир. Уч кундан оз, ўн кундан кўп келган қон ҳайз қони ҳисобланмайди, хасталик оқибатидир.  Айрим оиса ( климакс ёшидаги) аёлларда  қон кўриш кам  учрасада кузатилиб туради .  Ҳанафий мазҳабига кўра, аёл эллик беш ёшидан сўнг қон кўрса, одат эмас. Лекин бу ёшдан сўнг келган қон қуюқ қораранг ёки қуюқ қирмизи тусда бўлса, ҳайз қонидир. Arap қон очиқ рангда бўлса, узр қонидир.  Сиз келган қонни рангига эьтибор беришингиз керак . Агар тўқ қора ёки қип қизил бўлмаса ва 3 кундан кам келаётганига кўра у истихоза қони бўлади ва у намоз ўқишни маьн этмайди .  Валлоҳу аълам!