Юрист керак

23:27 / 19.11.2023 | Sanobarxon | 278

Ассалому алайкум! Илтимос манга юрист рақамларини беролисизми. Бўлиб тўлаб уй олиш учун субсидиялар ва кредитларсиз уй олиш ҳақида маслаҳат сўрамоқчи эдим

Ҳуқуқшунос:

– Ва алайкум ассалом! 2019 йилда 5886-сонли Президент фармони қабул қилинди ва шу асосда  Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сонли қарори қабул қилинди. Шу қарорга асосан фуқароларга субсидия, яъни ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олишда уй-жой қийматининг бир қисмини давлат буджетидан қоплаб бериш мақсадида субсидия тўлаб бериш тартиби назарда тутилган. Ҳозирча кредитларсиз уй олиш учун алоҳида ҳуқуқий асос мавжуд эмас.
Бўлиб тўлаш, муддатли тўловга олиш масаласини турар жой мажмуасини қураётган хусусий ташкилотлар билан келишишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!