Ассалому алейкум! Ҳурматли устозлар Аллаҳ илмингизни бунданда зиёда қилсин. Ҳозирги ҳолатимни сўз билан тушунтира олмайман. Ота- онам билан келиша олмаяпман. Турмушга чиқмаганман, бу ҳолат менда мактаб давримдан, адашмасам 8 синф пайтимдан бошланган, отам ҳам онам ҳам мени ёмон кўрадигандек. Уйнинг энг эркаси мен эдим, отам онам мени кўп эркалатишган, лекин катта болиб уларнинг менга бўлган муносабати жуда озгариб кетди, бор меҳрларини жиянларимга беришади. Яқинда онамни опам билан телефонда гаплашиб отирганларини эшитиб қолдим, онам опамга "Бу қизни дунёга келмагани яхши эди" дедила, бу гапни ёзиш ҳам менга жуда оғир. Мен улар бн ҳозир гаплашмай юрибман. Қандай ёл тутишим керак ҳозирги ҳолатда, илтимос тогри ёлни топишимга ёрдам беринг. Мен уларга оқ болиб қолишдан қорқаяпман, ахир ота онасига оқ бўлган фарзанд жаннатга кирмас экан.
– Ва алайкум ассалом! Ҳар бир ота-она фарзандини яхши кўради, лекин ҳаммаси меҳрларини ўзларича ифода қилишади. Муносабатдаги муаммоларингиз ўсмирлик даврингиздан бошланганга ўхшайди. Бу давр аксар ўсмирлар учун шунақа синовли ўтади.
Муносабатлар ёмон бўлиши доим икки тарафнинг иштроки ва хатолари билан бўлади. Шунинг учун сизга ўзингиз тарафдан ўзгаришлар қилишни бошлашни маслаҳат бераман.
Нималар қилишингиз мумкин?
1. Айтмоқчи бўлган гапларингиз ниятини англаб гапиринг. Кўп ҳолатларда гапларимиз манипуляциялик бўлади ва одамлар хоҳишларини тўғридан тўғри айтишмайди. Масалан, онаси эътиборини хоҳлаб шундан қийналган қизлар, онасига "ҳеч қачон олдимга келманг!" деб жаҳл қилиб айтишади.
2.Ота-онангиз сиз учун қилаётган яхшиликларни кўра билинг, уларга миннатдор эканингизни кўрсатинг. Тан олиш керак. улар сизлар учун қилган яхшиликлари талайгина. Сизни яхши ишларингизни сезмай камчиликларингизга доим эътибор беришлари қандай ҳафа қилса, уларни сизга муносабатларини фақат ёмон дейишингиз шундай ҳафа қилади.
3.Ҳафалик ҳисларингизни тўғри ифодаланг. Онангиз ёки отангиз қалбингизни оғритадиган гаплар гапиришганида нима ҳис қилаётганингизни уларни ёмонламай,айбламай ифодаланг. Масалан, мана шу "туғилмаса яхши эди" деган гапга нисбатан, "Ойи, сизни шу гапингиз эшитиб қалбим жуда оғриди, ўзимни кераксиз ва яхши кўрилмаган ҳис қиляпман" деб айтишингиз мумкин Асло, " Сиз ҳеч қачон менни яхши кўрмагансиз" каби айбловлар гапирманг, бу суҳбат жанжалга айланишига сабаб бўлади.
Валлоҳу аълам!