Қандай ният қилинади?

07:37 / 19.12.2023 | Aziza | 174
Ассалому алайкум! Устоз билимсизликнинг шифоси савол деб бежизга айтилмаган. Ман ҳам билмаганимдан иккиланиш бőвотганидан сизга ёзма савол орқали мурожат қилмоқдаман. Саволим шундан иборатки: Баъзида Шом, Хуфтон ва Витр намозларимни кечқурун őқий олмайман. Шунда кечаси соат 3 ёкида 4 ларда уйғонаман. Ана шу вақтда őқиб олмоҳчи бőламан шу őқиёлмаган намозларимни. Лекин ният қилишга келганда жуда иккиланаман. "Аллоҳ розилиги учун БУГУНГИ Хуфтон намозимнинг 4ракат фарзини őқимоқликни ният қилдим" деб айтаманми ёкида КЭСҲАГИ Хуфтон намозимнинг 4 ракат фарзини őқимоқликни ният қилдим деб айтаманми? Иккинчи саволим:Кечаси уйғониб őқиёлмаган хуфтонимнинг суннатини ҳам фарзини ҳам őқийманми? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шомни ўз вақтида ўқий олмаган бўлсангиз қазосини ният қиласиз. Хуфтоннинг вақти эса то бомдодгача, витрники ҳам, аммо хуфтон намозини кечанинг ярмидан кечиктириш макруҳдир. Агар бомдод вақти кириб қолмаган бўлса хуфтонни ўз вақтида деб ният қиласиз. Валлоҳу аълам!