Ассалому алайкум! Азиз устоза! Излаш хизматидан фойланиб курдим. Лекин саволимга жавоб топа олмадим. Кимматли вактингизни биздан дариғ тутмасдан саволларимизга жавоб бераётганингиз учун Сизга катта раҳмат. Аллоҳ Сизни яхши мукофотлари билан сийласин. Илмингизни фойдали қилсин!
Мен ва қизим шу йилнинг март ойида тижорий саёҳатлик агентлигидан Умра сафарига борган эдик. Алҳамдуллиллаҳ эҳромга кириб ҳамма вазифаларни адо этдик. Фақат битта вазифани хато қилиб бажардикми деган савол қийнаб келмоқда. Биз аёллар гуруҳи Умра бадалини тугатиб Ҳарам атрофида соч қирқитиш учун эҳромдан чиққан аёлни топа олмадик. Кутдик. Изладик. Бамдод намози ўқиб бўлинди. Шунда намоздан қайтаётган ўзбек аёлларини учратиб қолдик. Улардан илтимос қилдик. Улар рози бўлишмади. Биз яна битта ўзбек аёлни топдик у аёл хайз кўрганини айтиб мени қирқишим мумкинмикан деб иккиланди. Маҳрами билан борган аёллар маҳрамини топиша олишмади ва гуруҳдаги аёллар сочини қирқимасдан меҳмонхонага қайтишди. Ва маҳрамлари келганда сочини қирқитиб эҳромдан чиқишиб бошқа эҳромдаги аёлларни сочини қирқиб қўйишди. Жумладан бизни сочимизни ҳам. Саволим шуки: Ҳарамдан сочни қирқимасдан чиқиб кетиб меҳмонхонада қирқитиш жоизмиди? Биз турган меҳмонхона автобусда 5-10 минутлик йўл. Ўша ерда фаолият кўрсатаётган хожибошиларга шу саволни берсам Сизлар турган меҳмонхона Ҳарам атрофи ҳисобланади агар Сиз сочингизни қирқимасдан четга кетиб қолганингизда жоиз эмасди деб жавоб берди. Бу қанчалик тўғри? У ерда 10 дан ортиқ аёллар шундай қилди? Жавоб учун раҳмат
– Ва алайкум ассалом! Ҳарам масжидининг ичида кесиш шарт эмас. Ҳарам ҳудудида кесиш кифоя. Валлоҳу аълам!