Мени қийнаётган ҳолат …

16:00 / 06.11.2019 | Ilhom Abdurahmon | 736
Ассалому алайкум. Мени аначадан бери бир муаммо қийнамоқда бунга қаердан жавоп топишни билмай қийналётгандим шу каналингизда саволларга жавоб бераётганингизни кóрип сизга ёзишга қарор қилдим қóлингиздан келса жавоб берсангиз ва олдиндан раҳмат.
4 ойлик қизим бор кóп босинқирайди йиģлайди базида кулади шу ҳол деярли ҳар куни шу ахвол óзим ёмон туш кóрип уйģонсам қизим ҳам уйқуда йиģлаётган бóлади нима қилсам бóлади. Қуръондан óзим билган сураларни óқийман яна нима қилсам ёки қандай сура óқисам бóлади? Илтимос маслаҳат берсангиз, яна бир бор раҳмат !
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
ЖАВОБ:Ва алайкум ассалом. Аввало чақалоқлардаги бундай ҳолатлар табиий, чунки уларда асаб тизими, шунигдек кулиш ва йиғлаш каби хусусиятлар ишга тушишга тайёргарлик бўлади. Аммо ўзингизга ҳам, чақалоққа ҳам тақводор домлага дам солдиришингиз мумкин. Шунингдек руқя ўқиб юришингизни ҳам тавсия қиламиз.

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ نَاسًا مِنْ أَصْحَابِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَتَوْا عَلَى حَيٍّ مِنْ أَحْيَاءِ الْعَرَبِ فَلَمْ يَقْرُوهُمْ، فَبَيْنَمَا هُمْ كَذَلِكَ إِذْ لُدِغَ سَيِّدُ أُولَئِكَ، فَقَالُوا: هَلْ مَعَكُمْ مِنْ دَوَاءٍ أَوْ رَاقٍ؟ فَقَالُوا: إِنَّكُمْ لَمْ تَقْرُونَا، وَلَا نَفْعَلُ حَتَّى تَجْعَلُوا لَنَا جُعْلًا. فَجَعَلُوا لَهُمْ قَطِيعًا مِنَ الشَّاءِ، فَجَعَلَ يَقْرَأُ بِأُمِّ الْقُرْآنِ، وَيَجْمَعُ بُزَاقَهُ، وَيَتْفِلُ، فَبَرَأَ، فَأَتَوْا بِالشَّاءِ، فَقَالُوا: لَا نَأْخُذُهُ حَتَّى نَسْأَلَ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَسَأَلُوهُ فَضَحِكَ وَقَالَ: وَمَا أَدْرَاكَ أَنَّهَا رُقْيَةٌ، خُذُوهَا، وَاضْرِبُوا لِي بِسَهْمٍ
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бир гуруҳи араб қабилаларидан бирининг ҳузурига келган эди, уларни меҳмон қилишмади. Шу аснода бирдан ўшаларнинг бошлиғини чаён чақиб олди. Улар: «Сизда бирор дори-дармон ёки дам солувчи борми?» дейишди. Шунда булар: «Сизлар бизни меҳмон қилмадингиз, энди то бизга бирор ҳақ белгиламагунингизча ҳеч нарса қилмаймиз!» дейишди. Уларга бир пода қўй белгилашди. (Дам солувчи) «Уммул Қуръон»ни ўқий бошлади ва тупугини йиғиб, суф суфлай кетди. (Бошлиқ) тузалиб қолди. Улар айтилган қўйларни келтиришди. Шунда (саҳобалар): «То Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрамагунимизча олмаймиз», дейишди. Кейин у зотдан сўрашган эди, у зот кулдилар ва: «Унинг (Фотиҳанинг) руқя эканини қаердан билдинг? Уларни олаверинглар ва менга ҳам улуш ажратинглар», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!