Маслахат

22:41 / 28.11.2023 | مانزورا | 25

Ассалому алайкум! Турмушим бузилганидан озимни айблаяпман,хеч олдинги холатимга кайтолмаяпан,доим кайгу гамда юрипман,ёрдам беринг,психологга борай десам мен Кыргызстондаман Узбекстонга боролмайман.Ёшим 32да.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! . Сиз бу ҳолатингизни тан олинг. Қарс икки қўлдан чиқади. Ўз ҳаётингиз учун маьсулятни бўйнингизга олишингиз керак. Бунинг учун эса бундан кейинги мақсад ва режаларни тузиб секин аста шуни амалга оширишга харакат килинг. Ўзингизни айблашдан сиз қандай фойда олаяпсиз? Шу саволга жавоб беринг. Доимий ғам қайғуда юришингиз оқибатида депрессия касаллигини ортириб олишингиз мумкин. Кўпроқ пиёда юришингиз зарур чунки шундагина негатив ўй-ҳаёллардан қутуласиз. Сиз психолог  ёрдамидан  албатта фойдаланишингиз керак.  Бунинг учун турли йўллар бор масалан онлайн телеграм оркали ҳам психолог қабулига киришингиз мумкин.
Бизнинг Пешкадамлар мактаби қошида Аёл -қизларга маънавий кўмак лойихасида малакали психологларимиз онлайн ва оффлайн фаолият юритиб келишмоқда. Истасангиз Бот орқали қабулга ёзилинг.
Мурожат учун :qalblarga_ komik_ bot. Валлоҳу аълам!