Нақийъа маросими

21:02 / 10.11.2019 | Gulnora | 55

Ассалому алайкум! Нақийъа маросими - бировнинг узоқ сафардан келиши муносабати билан ихтиёрий ёзиладиган шукрона зиёфат дастурхони экан. Бу маъросимга қариндошлар чақириладими ёки қўшнилар айтиладими? Шароит бўлса қўй сўйса яхшими?

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

Ва алайкум ассалом!

5. Нақийъа – бировнинг ғойиб бўлганидан кейин сафар-дан қайтиб келиши муносабати ила ўтказиладиган маро-сим.

Турли сабабларга кўра оиладан, маҳалладан узоқда бўлган шахс эсон-омон юртига, оиласига қайтиб келгани шукронаси-га ўтказилади. Бу маросимни сафардан келган одамнинг ўзи ёки бирор яқин кишиси қилиши мумкин. Бунда ҳам бошқа маросимларга ўхшаш хурсандчилик шукронаси, хайр-эҳсон савоби ва дуо умиди мавжуд.

الْمَدِينَةَ نَحَرَ جَزُورًا أَوْ بَقَرَةً. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ عَنْ جَابِرٍ قَالَ: لَمَّا قَدِمَ النَّبِيُّ وَالْبُخَارِيُّ.


Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (сафардан) Мади-нага қайтиб келганларида, туя ёки сигир сўйдилар».

Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаждан қайтиб келганларида, Мадинаи мунавварада иккита қўчқор сўйганлари ҳам ҳадисларда ривоят қилинган. (Ижтимоий одоблар.)


Муҳими эҳсон ҳосил бўлса бўлди. Қўй сўйиш жоиз. Эҳсонни қариндош ва қўшниларга қилиш жоиз. Валлоҳу аълам.