Илтимос, маслаҳат беринг

22:55 / 10.11.2019 | Nargizxon | 907
Ассалому алайкум! Бола ўзини осиб қўйган, Аллоҳга шукр тирик қолган. Энди нима қилиш керак? Шифохонага масжиддан мулла олиб келиб ўқитишди. Ўз уйига ҳам бирон тақводор кишига Қуръон тиловат қилдирвориш керакми? Мол сўйиб эҳсон қилинди.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом. Аввало тавба қилиб истиҳфор айтиш керак. Шу ишни қилган фарзандга Аллоҳни танитиб, қилган ишини нақадар катта гуноҳ эканини тушунтириш керак. Энг зарури шу. Валлоҳу аълам.