Ассалому алайкум! Онам вафот этганлар отамни уйлантиришга бошқа аёл қидиряпмиз лекин онажонимни узукларини бошқа аёлга тақишини ҳоҳламаяпмиз бошқа сотип олип берамиз. Мен онажонимни никох узукларини тақип юрсам бўладими ўзимники кичкина бўлипқолган
– Ва алайкум ассалом! Онангиздан қолган нарсалар сизларга мерос. Онангиз таққан узукни бошқа аёл тақиши шарт эмас. Мерос бўлиб сизга теккан бўлса ёки бошқа меросхўрлар розилиги билан узукни олган бўлсангиз тақиб юришингиз жоиз. Валлоҳу аълам!