Саволим бор

21:27 / 16.11.2019 | madinatul | 557
Ассаламу алайкум! Бир келинни хўжайиниси уй-рўзғорини бекаму кўст қилиб қўяр, лекин хотинининг қўлига бир сўм ҳам пул бермас экан. Хотини эридан беркитиб рўзғорга олиб келган сарёғ, тухум, пишлоқ, шунга ўхшаган нарсаларни бозор нархидан арзон қилиб синглимга сотаркан. У пулларни эридан беркитиб болалари билан кафеларга бориб овқатланиб келишаркан. Синглим тухум, сарёғларини бозордаги нархдан арзон сотгани учун ўша келиндан сотиб оларкан. Синглим бу масаллиқлардан заказга тортлар пишириб мижозларига сотади. 1) Бу келиннинг иши ҳалолми? 2) Синглим билиб туриб бу нарсаларни сотиб олиши жоизми? 3) Иккита таниш ўртоқ бир хил китоб (&қуот;Аллоҳ севгиси&қуот;) сотиб олиб, пул тикишибди. Ким биринчи китобни ўқиб тугатса пул ютуқ уники бўларкан. Бу мумкинми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом. Шартларимизга кўра биттадан савол берилади. Ўша келиннинг қилган иши жоиз эмас. Валлоҳу аълам.