Аллоҳга боғланиш

12:37 / 20.11.2019 | هاخر | 1310
Ассаламу алайкум. Бирор бир кишига ёки нарсага қаттиқ боғланиб қолган ва шу сабаб ҳаётда ўзлигини (ўз йўлини, ўрнини) топишида кийинчиликларга дуч келган одамга қандай маслаҳат берасиз?
Баъзи илмли инсонлар бу Аллоҳга боғланиш, қалбингиз Аллоҳни қидиряпти, Аллоҳ билан алоқани тиклаб олсангиз хотиржамликка, бахт-саодатга етишасиз дейишган экан.
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом. Албатта аҳли илмларнинг гаплари тўғри. Инсон қалбини Аллоҳга бўлган муҳаббати билан тўлдирса бу қалб бировга ўрганиб қолиш, бирор нарсага боғланиб қолишдан муҳофазада бўлади. Негаки, инсон бошқа инсонга қалбан қаттиқ боғланиб қолса, у инсондан азият чекиши мумкин. Инсон муҳаббат, меҳр чегарасини кўра билиши қийинроқ масала. Бир одам бошқа одамга ўрганиб, боғланиб қолса у ўша инсондан ҳам ҳудди шундай “қайтар дунё”ни кутади. Кутганини ололмагач, депрессияга тушиб қолади. Аслида қалб эгаси Аллоҳку. Аммо бу дегани инсоннинг инсонга муҳаббати бўлмаслиги керак дегани эмас. Бу ҳақда Шайх ҳазратлари Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг “Зикр аҳлидан сўранг” китобларида жуда кенг ёритиб берилган. Валлоҳу аълам.