Аллоҳга боғланиш

12:37 / 20.11.2019 | هاخر | 1214
Ассаламу алайкум. Рахмат, Аллоҳ рози бўлсин!
Инсонларда бу: Муҳаббат, боғланиб қолишлик, ҳис-туйғулар ҳар-хил даражада. Ана шундай ўткир ҳис-туйғули, муҳаббатли инсонлар қалби, Аллоҳни топишликда турли-хил қийинчиликлар, чалғиб қолишларга дуч келса, бундай инсонларга қандай тавсиялар, маслаҳатлар берасиз? ИншаАллоҳ бу маслаҳатларингиз сабаб, биз инсонлар қалби Аллоҳни топса, Унинг муҳаббатига етишса!
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом. Албатта аҳли илмларнинг гаплари тўғри. Инсон қалбини Аллоҳга бўлган муҳаббати билан тўлдирса бу қалб бировга ўрганиб қолиш, бирор нарсага боғланиб қолишдан муҳофазада бўлади. Негаки, инсон бошқа инсонга қалбан қаттиқ боғланиб қолса, у инсондан азият чекиши мумкин. Инсон муҳаббат, меҳр чегарасини кўра билиши қийинроқ масала. Бир одам бошқа одамга ўрганиб, боғланиб қолса у ўша инсондан ҳам ҳудди шундай “қайтар дунё”ни кутади. Кутганини ололмагач, депрессияга тушиб қолади. Аслида қалб эгаси Аллоҳку. Аммо бу дегани инсоннинг инсонга муҳаббати бўлмаслиги керак дегани эмас. Бу ҳақда Шайх ҳазратлари Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг “Зикр аҳлидан сўранг” китобларида жуда кенг ёритиб берилган. Валлоҳу аълам.