Қизим билан келишаолмаябмиз

00:57 / 11.12.2023 | Feruza Shavkatovna | 356

Ассалому алайкум! Ассалому алайкум.Мен 9ёшли қизим билан келиша олмаяпман сабабини билолмайман.Негадир қизимни курсам жаҳлим чиқиб кетаверади ва уни уришиш ёки уриш билан тинчланаман.Нимага бунақа вазиятда эканимни ҳеч тушуниб етолмайман узим ҳаддан ортиқ жаҳлдорман балки 2йилдан буён устма уст туғруқ бўлгани учундир.Фарзандларимдан эрим ун алам олшдан чарчадим мен ёмон онаман

Мутахассис:

– Ва алайкум ассалом! Бундай бўлишининг сабаби одатда болани ўхшатадиган одамингизга нисбата жаҳлингиз,аламингиз бўлади. Бу турмуш ўртоғингиз ёки унинг оила аъзолари, хаттоки ўзингиз ҳам бўлишингиз мумкин.

Биринчи навбатда асосий жисмоний эҳтиёжларингиз қондиришга эътибор беринг, вақтида керагича ухланг, овқатланинг,дам олинг. Невропотолог ва эндекринолог кўригига боринг, баъзи моддалар камайиб кетиши ҳам бизни асабий бўлишимизга сабаб бўлади.

Шунда ҳам вазият яхши тарафга ўзгармаса демак сизни безовта қилаётган психологик сабаб бор экан. Юқорида айтганимдек аламингиз ва жаҳлингиз бор одамга ўхшатаётган бўлсангиз шу одам билан муносабатни тўғрилашга, қизингиз бошқа одам эканини ўзингизга эслатишга ҳаракат қилинг.

Валлоҳу аълам!