Қиёмат

22:26 / 12-yanvar | Muharramoy | 188
Ассалому алайкум! Одинаҳон опа Умра ёки Ҳажга борса гуноҳлари мағфират қилинади Шунда Қиёматда жавоби ҳам берилиб Азобланадими Ёки йўқми
Яна шунга ўхшаш ҳадислар ҳам борку Жума куни Бомдод намозидан олдин шундай дуолар қилса гуноҳи денгиз кўпигича бўлса ҳам кечирилади деган ҳадислар ҳам бор Кейин Қиёматда жавоб берилмайдими
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мағфират қилинган гуноҳи учун азобланмайди. Аммо ким мағфират қилинишини ёлғиз Аллоҳ билади. Валлоҳу аълам!